«ЖАМИЯТ ВА БОШҚАРУВ» журнали тўғрисида маълумот

 

“Жамият ва бошқарув” журнали Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси муассислигида нашр этиладиган журнал. 
 “Жамият ва бошқарув” журналининг таҳририяти (бундан кейин Журнал деб юритилади) Давлат бошқаруви академиясининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади. Таҳририят ўз жорий фаолиятини республикамизда амал қилаётган қонунлар – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги, “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги ва “Журналистик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунлар ва қонуности ҳужжатлари, жумладан, Республикамиз Президентининг 2015 йил 20 августда қабул қилинган ПФ-4745 сонли “Давлат бошқаруви соҳасидаги кадрларни тайёрлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, Академия Устави, Журнал таҳририятининг низоми ва амалдаги қонунлар асосида фаолият юритади.

 

Журнални чоп этишдан кўзланган асосий мақсад давлат ва жамият бошқарувига оид мақолалар, давлатчилигимиз тарихи ва назарияси, жамоат ташкилотлари билан ҳокимият органлари ўртасида муносабатлар, иқтисодий ва инновацион ривожланиш, демократик ва иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, менежментнинг замонавий методлари ва йўналишлари, бозор иқтисодиёти, монетар ва фискал сиёсат, маркетинг, бошқарувининг ҳуқуқий асослари, давлатлар халқаро демократик ҳамжамиятида Ўзбекистоннинг тутган ўрни ва роли, ривожланган давлатлардаги давлат бошқаруви ва менежментнинг илғор, синовдан ўтган методларини жорий қилишга қаратилган мавзуларда илмий мақолалар чоп этишдан иборат.
 

Журналнинг  даврийлиги: журналнинг босма нашри уч ойда бир марта нашр этилади.
Тили: ўзбек, рус ва инглиз тилларида нашр этилади.

 

Ҳажми: минимал ҳажми 6 босма табоқ, 72-196 саҳифа. Умумий адади камида 500 дона нашр этилиши режалаштирилган. Журналнинг бичими 60х84 (1/8). 
Ихтисослашуви: ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маънавий-маърифий, тарихий ва юридик йўналишларга ихтисослашган журнал.

 

 “Жамият ва бошқарув” журнали таҳририятининг манзили: Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 45-уй; почта индекси -100003.