«Жамият ва бошқарув» журнали



Журнал миссияси – журнални чоп этишдан кўзланган асосий мақсад давлат ва жамият бошқарувига оид мақолалар, давлатчилигимиз тарихи ва назарияси, жамоат ташкилотлари билан ҳокимият органлари ўртасида муносабатлар, иқтисодий ва инновацион ривожланиш, демократик ва иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, менежментнинг замонавий методлари ва йўналишлари, бозор иқтисодиёти, монетар ва фискал сиёсат, маркетинг, бошқарувининг ҳуқуқий асослари, давлатлар халқаро демократик ҳамжамиятида Ўзбекистоннинг тутган ўрни ва роли, ривожланган давлатлардаги давлат бошқаруви ва менежментнинг илғор, синовдан ўтган методларини жорий қилишга қаратилган мавзуларда илмий мақолалар чоп этишдан иборат.

Журналда иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, маънавий-маданий фан соҳаларида мавжуд, долзарблиги умумэътироф этилган турли мавзуларга оид оригинал ғоя(лар)га асосланган, илмий-назарий ва амалий тадқиқотлар натижалари асосида ёзилган мақолалар, конференция, симпозиум, семинарларда қилинган маърузалар, услубий тавсиялар, илмий обзорлар, танқидий характердаги мақолалар, менежмент масалаларига оид янги босилган хорижий адабиётлар ҳақидаги материаллар чоп этилади.

Журналда тадқиқот объекти яқин ёхуд айнан ўхшаш бўлган, бир-бирига боғлиқ фан соҳаларида мавжуд муаммоларга бағишлаб ёзилган илмий мақолалар ҳамда Академия жорий фаолиятига доир турли хил информацион материаллар чоп этилади.

– журналнинг муқоваси – бор.

– тўлиқ номи – “Жамият ва бошқарув”.

– халқаро индекси ISSN  – 2181-7340.

– рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида маълумот – журнал Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан 10.04.2013 йилда 0201-сон билан рўйхатга олинган.

– журнал санаси, бир йилда нечта сон чиқиши бўйича маълумот – бир йилда 4 маротаба чоп этилади.

– телефонлар, e-mail ва ҳ.к. – 232-60-76, 232-60-77, jurnal95@dba.uz

– журналнинг охирги чоп этилган сони – 2018 йил 1-сон.

– номери, сана, мундарижаси – бор.

– муаллифлар учун маълумот; мақола жўнатилиши, қўлёзмага бўлган талаблар тўғрисида маълумот – бор.

Мақолаларга қўйиладиган талаблар:

Таҳрир ҳайъати аъзолари:

1.Азизов Худойқул Тожиевич – ДБА Ўқув ишлари бўйича биринчи проректор, юридик фанлари номзоди, доцент. Тел.:  239-44-04

2. Алимов Боту Бобирович – ДБА Илмий ишлар ва халқаро алоқалар бўйича проректор, юридик  фанлари бўйича фалсафа доктори. Тел.: 239-49-70

3. Бекмуродов Мансур Бобомуродович – ДБА “Бошқарувда социология ва психология” кафедраси мудири, социология фанлари доктори, профессор. Тел.: 232-61-16

4. Маҳкамов Отабек Мухторович – ДБА “Илмий тадқиқотлар ва илмий педагог-кадрлар тайёрлаш” бўлими бошлиғи,  юридик фанлари доктори. Тел.: 232-60-67

5.Рахимова Дилфуза Нигматовна – ДБА “Менежмент назарияси ва амалиёти”  кафедраси мудири, иқтисод фанлари доктори, профессор. Тел.: 232-61-46.     E-mail: d.raximova@dba.uz

6.Рахманов Қурбон Содикович –  ДБА “Бошқарувда ахборот-коммуникация технологиялари” кафедраси мудири, техника фанлари номзоди. Тел: (0371) 232-61-26. E-mail: raxmanov@gmail.com

7.Тошматов Шуҳрат Амонович – ДБА “Иқтисодиёт ва молия” кафедраси мудири, иқтисод фанлари доктори, профессор. Тел.: 239-41-04

8.Умарова Нигора Тельмановна – ДБА “Маънавият ва маърифат” кафедраси мудири, сиёсий фанлар номзоди, доцент. Тел.: 232-60-48.

9.Хамедов Иса Ахлеманович – Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети Марказ директори, юридик фанлари доктори, профессор. Тел.: 962-55-34.

10.Чўтпўлатов Муҳаммад Чориевич – ДБА “Хорижий тиллар” кафедраси мудири. Тел.: 232-61-14. 
E-mail:Muhammad.chutpulatov@gmail.com