Халқаро ҳамкорлик

Халқаро ҳамкорлик Давлат бошқаруви академияси фаолиятининг устувор йўналишларидан биридир. Бугунги кунда қуйидаги кенг қамровли йўналишлар бўйича етакчи халқаро шериклар билан кенг ҳамкорлик амалга оширилмоқда:

  • давлат ва жамият бошқаруви соҳасида юксак малакага эга бўлган хорижий мутахассисларни ўқув, илмий-услубий ишларни ташкил этиш ва ўтказиш учун жалб қилиш;
  • хорижий мамлакатлардаги етакчи турдош ўқув муассасалари ва марказлари билан ўзаро муносабатларни ривожлантириш, халқаро таълим дастурларида иштирок этиш (магистрлар, ўқитувчилар, илмий ходимлар билан академик алмашувни йўлга қўйиш);
  • ​профессор-ўқитувчиларнинг халқаро илмий конференциялар, семинар ва симпозиумларда иштирок этиши;
  • ​давлат ва жамият бошқаруви соҳасига оид энг янги ютуқлар ҳамда технологиялар билан таништириш мақсадида тингловчилар ва ўқитувчиларнинг ушбу соҳага ихтисослашган нуфузли халқаро ўқув марказларида тажриба орттириши;
  • ​халқаро ҳомийларнинг грантларини жалб этиш;
  • ​нуфузли халқаро уюшмаларга аъзолик.