• Сайт тест режимида ишламоқда
  • Сайт работает в тестовом режиме
  • The site works in a test mode

Қарши ҳудудий филиали

Қарши ҳудудий филиали

Қарши Давлат Университети

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг Қарши ҳудудий филиали Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг ҳудудий филиалларини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3901-сон Қарори асосида ташкил қилинган.

Ҳудудий филиалда давлат ва жамият бошқаруви соҳасидаги маҳаллий раҳбар кадрлар учун раҳбарлик фаолиятига оид бўлган мавзуларда назарий ва амалий семинарлар олиб борилади.

Малака ошириш курслари ва семинарлар тингловчилари таркиби маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий тузилмалари, шунингдек, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг буюртмалари асосида бошқарув кадрлари ва масъул ходимларидан шакллантирилади.

Тингловчилар ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда давлат гранти ва тўлов-контракт асосида давомийлиги бир ҳафталик қисқа муддатли дастурлар бўйича малака оширадилар.

Малака ошириш курслари ва ўқув семинарларининг асосий мақсади бошқарув кадрларнинг малакасини ошириш, уларнинг касбий ва раҳбарлик маҳоратини доимий равишда ривожлантиришга кўмаклашиш, раҳбар-тингловчиларнинг касбий билими, кўникмалари ва маҳоратини янгилаб боришдан иборат.

Қарши ҳудудий филиалида малака ошириш курсларидан муваффақиятли ўтган тингловчиларга белгиланган намунадаги сертификатлар берилади.

Бугунги кунда академиянинг Қарши ҳудудий филиалида директор, бош мутахассис, бош услубчи ва техник ходимлардан иборат жамоа фаолият юритаётган бўлиб, ўқув жараёнлари ва семинарларни олиб боришга малакали профессор-ўқитувчилар ва амалиётчилар жалб қилинади. Ўқув жараёнлари ва семинарлар замонавий ахборот-коммуникация воситалари ва инновацион таълим технологияларини қўллаган ҳолда амалга оширилади.

Филиал ҳақида

  • Телефон: +998 75 221-06-26
  • Email: dbaqarshifilial@mail.ru
  • Веб-сайт: http://my.dba.uz/
  • Манзил: Қарши шаҳри Кўчабоғ кўчаси 17-уй
  • Батафсил

Сайт янгиликларига обуна бўлинг