Самарқанд ҳудудий филиали

Самарқанд ҳудудий филиали

Самарқанд Давлат Университети

Жойларда бошқарув кадрлари малакасини оширишнинг сифатини яхшилаш, тингловчиларга ҳар томонлама қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясининг ҳудудий филиалларини ташкил этиш тўғрисида"ги 2018 йил 6 августдаги ПҚ-3901-сонли қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясининг Самарқанд ҳудудий филиали ташкил этилди.

Ҳудудий филиалнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланган:

замонавий шароитларда бошқарув кадрларининг касбий билим ва савиясига қўйилаётган талабларни ҳисобга олган ҳолда, жойларда давлат ва жамият бошқаруви соҳасидаги раҳбар кадрларнинг малакасини ошириш;

малака ошириш курслари тингловчиларида маҳаллий бошқарув ва ҳудудий ривожланиш соҳасидаги чуқур ва амалиётга йўналтирилган, шунингдек, стратегик режалаштириш, горизонтал ва вертикал муносабатлар тизимига оид билимларни, давлат ва ҳудудий дастурларни ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни сифатли ижро этиш кўникмаларини шакллантириш;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий тузилмалари, шунингдек, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг бошқарув кадрлари ва масъул ходимлари учун вазирлик, идора ҳамда бошқа ташкилотларнинг раҳбарларини жалб этган ҳолда доимий асосда ўқув-амалий семинарларни ташкил этиш;

ўқув-амалий семинарлар доирасида тингловчиларда фаолиятни режалаштириш ва иш режалари («йўл хариталари»)ни сифатли бажариш кўникмаларини шакллантириш;

малака ошириш курслари ва ўқув-амалий семинарлар жараёнида аниқланган муаммолар бўйича ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлаш.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 9 августдаги 707-сонли "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 августдаги ПҚ-3901-сон қарори ижросини таъминлаш тўғрисида"ги буйруғи ижросини таъминлаш тўғрисида"ги 554-сонли буйруғи билан Самарқанд давлат университетининг Самарқанд шаҳри Университет ҳиёбони 15-уй манзилида жойлашган Бош биносида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг Самарқанд ҳудудий филиали учун хоналар ажратилиб, фаолияти йўлга қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясининг Самарқанд ҳудудий филиалида директор, бош мутахассис, бош методист ва техник ходим лавозимлари жорий этилди. Шу билан бирга ўқув жараёнларига малакали профессор-ўқитувчилар ҳамда амалиётчилар жалб қилинган. Ўқув жараёнлари замонавий ахборот-коммуникация ва инновацион таълим технологияларини қўллаган ҳолда вебинар, суҳбат ва тренинг тарзида ташкил этилади.

Филиал ҳақида

  • Телефон: +998 66 239 17 61
  • Email: info@dba.uz
  • Веб-сайт: http://my.dba.uz/
  • Манзил: Самарқанд шаҳри, Университет ҳиёбони 15
  • Батафсил

Сайт янгиликларига обуна бўлинг