Академияда малака ошириш курслари ташкиллаштирилди
07.01.2021
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ–5139-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан ҳамкорликда, ҳудудларда инвестицияларни кенг жалб қилишда бошқарув кадрларининг билим ва кўникмаларини юртимизда амалга оширилаётган ислоҳот ва ўзгаришларга мослаштириш, уларнинг профессионал компетенцияларини ривожлантиришга қаратилган янгича ёндашишни ташкил этиш мақсадида, жорий йилнинг 2З-30 декабрь кунлари Республиканинг барча туман (шаҳар) ҳокимларининг ўринбосарлари – инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиқлари учун Академияда малака ошириш курслари бўлиб ўтмоқда.