Журнални чоп этишдан кўзланган асосий мақсад – давлат ва жамият бошқаруви, давлатчилигимиз тарихи ва назарияси, жамоат ташкилотлари билан ҳокимият органлари ўртасида муносабатлар, давлат бошқарувини модернизация қилиш, жамият бошқарувининг таъсирчанлигини ошириш, кадрлар сиёсатининг самарадорлигини юксалтириш, давлат хизматининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш каби устувор йўналишлар билан боғлиқ масалалар, иқтисодий ва инновацион ривожланиш, демократик ва иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, менежментнинг замонавий методлари ва йўналишлари, бозор иқтисодиёти, монетар ва фискал сиёсат, маркетинг, халқаро ҳамжамиятда Ўзбекистоннинг тутган ўрни ва ролини очиб беришга қаратилган мавзуларда илмий мақолалар чоп этишдан иборат.
Журналда ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий, маънавий-маданий фан соҳаларига доир, долзарблиги умумэътироф этилган турли мавзуларга оид оригинал ғоя(лар)га асосланган, илмий-назарий ва амалий тадқиқотлар натижалари асосида ёзилган мақолалар, конференция, симпозиум, семинарларда ўқилган маърузалар, услубий тавсиялар, илмий обзорлар, танқидий характердаги мақолалар, менежмент масалаларига оид янги босилган хорижий адабиётлар ҳақидаги материаллар чоп этилади.
Журналда тадқиқот объекти яқин ёхуд айнан ўхшаш бўлган, бир-бирига боғлиқ фан соҳаларидаги мавжуд муаммоларга бағишлаб ёзилган илмий мақолалар ҳамда Академиянинг жорий фаолиятига доир турли хил информацион материаллар чоп этилади.
– тўлиқ номи – «Жамият ва бошқарув».
– халқаро индекси ISSN – 2181-7340.
– журнал Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан 10.04.2013 йилда 0201-сон билан рўйхатга олинган.
– журнал санаси, бир йилда нечта сон чиқиши бўйича маълумот – бир йилда 4 маротаба чоп этилади.
– телефонлар, e-mail ва ҳ.к. – 71-232-60-76, 71-232-60-77, jurnal95@dba.uz