8-март халқаро хотин-қизлар куни билан табриклаймиз!
8-март халқаро хотин-қизлар куни билан табриклаймиз!
05.03.2021
Мунис ва муҳтарама онахонлар! Қадрли опа-сингиллар, дилбар қизлар! Қалби дарё педагог аёллар! Барчамиз орзиқиб кутадиган, табиат чирой очиб бораётган мана шу илк баҳор кунларида, айни шу шукуҳли айёмда сиз, азиз қадрдонларимизни, сизларнинг тимсолингизда бутун хотин-қизларини 8 март байрами билан самимий муборакбод этамиз!
Барчамизнинг суянчимиз ва таянчимиз бўлган фарзандларимизни, аввало, қизларимизни замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаган, мустақил фикрлайдиган, ривожланган давлатлардаги тенгдошлари билан турли жабҳаларда беллашувга қодир бўлган соғлом ва баркамол авлод этиб тарбиялаш, уларнинг қалби ва онгини зарарли ғоя ва таъсирлардан ҳимоя қилиш йўлида сиз, жонкуяр опа-сингилларимизнинг фидокорона хизматларингиз учун ҳар қанча таҳсин ва тасаннолар айтсак арзийди, албатта.