Давлат бошқаруви академияси қошидаги илмий даражалар берувчи DSc.20/13.05.2020.I.23.01 рақамли Илмий кенгашида диссертация ҳимояси бўлиб ўтди
Давлат бошқаруви академияси қошидаги илмий даражалар берувчи DSc.20/13.05.2020.I.23.01 рақамли Илмий кенгашида диссертация ҳимояси бўлиб ўтди
11.02.2021
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги илмий даражалар берувчи DSc.20/13.05.2020.I.23.01 рақамли Илмий кенгаш мажлисида 10 февраль куни Г.В.Плеханов номидаги Россия Иқтисодиёт Университети Тошкент филиали мустақил изланувчиси Мирсоатов Алишер Кудратуллаевичнинг 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит» ихтисослиги бўйича «Рақамли иқтисодиётни шакллантириш шароитида банк хизматларини инновацион ривожлантириш» мавзусидаги иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳамда
Қорақалпоқ Давлат университети мустақил изланувчиси Жаксымуратов Казбек Раджовичнинг 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” ихтисослиги бўйича “Қурилиш корхоналарини солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш” мавзусидаги иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) ҳимояси бўлиб ўтди.
Диссертациялар қўйилган талабларга мос равишда тугалланган юқори малакавий илмий иш бўлиб, унда муҳим иқтисодий-ижтимоий амалий муаммолар ечими келтирилган.
Илмий янгиликлар амалиётга жорий этилган ҳамда BigData технологияларидан фойдаланган ҳолда кредит тарихи асосида ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти тўғрисидаги иқтисодий ахборотларни тўплаш, ишлаб чиқариш қиймат занжирларини таҳлил қилиш ва тижорат банкларининг кредит портфели хавфини ўз вақтида баҳолаш имконини беради.
Тадқиқотнинг илмий аҳамияти олинган натижалардан ихтисослаштирилган илмий-услубий тадқиқотларда фойдаланиш, шунингдек, рақамли иқтисодиётни шакллантириш шароитида тижорат банкларини инновацион ривожлантиришнинг назарий базасини шакллантиришга хизмат қилиш билан изоҳланади.
Тадқиқотнинг амалий аҳамияти ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялардан тижорат банкларининг рақамли технологияларни жорий этиш асосида иш самарадорлигини оширишда йўриқнома сифатида хизмат қилиши билан белгиланади.
Муаллифлар томонидан ўтказилган тадқиқотлар ва яратилган ишланмалар асосида муҳим иқтисодий-ижтимоий муаммолар ҳал этилган. Диссертация иши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ОАКнинг “Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига тўлиқ жавоб беради ва унинг муаллифи танланган ихтисослик бўйича иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига муносибдир.