Инсоният ҳақ йўлида бўлмоқ учун,
Қалби доим иймон ила тўлмоқ учун,
Фоний олам бахту омад кулмоқ учун,
Навоийни ўқиш керак, уқиш керак.
Фарход бўлиб юрт корига яраш учун,
Искандардек одил ҳаёт кураш учун,
Ҳар бир ишда Ҳақ таоло қўллаш учун,
Навоийдан дунё сирин англаш керак.
Беш асрким завол билмас ҳаётини,
Неча қалбга дарё бўлган саботини,
Етти олам мангу кезган қанотини,
Навоийдан ўзни асли излаш керак.
Сўз қудратин дунёларга сийрат қилди,
Меҳр билан муҳаббатни ибрат қилди,
Бир умрида минг умрни ҳикмат қилди,
Навоийдек бу дунёни асраш керак.
Навоийни идрок этиб ўқиш керак!
Мансур Юнус, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ягона интерактив давлат хизматлари портали
Ўзбекистон Республикаси очиқ маълумотлар портали