Давлат хизматчилари учун навбатдаги малака ошириш курсларига старт берилди
Давлат хизматчилари учун навбатдаги малака ошириш курсларига старт берилди
06.04.2021
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сирдарё вилояти филиали, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг Гулистон ҳудудий филиали ҳамда Гулистон давлат университети билан ҳамкорликда 2021 йил 6 апрель кунидан бошлаб Сирдарё вилоят туман (шаҳар) ҳокимларнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимларининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиқлари учун навбатдаги малака ошириш курслари ўз ишини бошлади. Ўқув жараёнлари 9 апрелга қадар давом этиши режалаштирилган.
Курс якуни бўйича тингловчиларнинг олган билим ва кўникмалари юзасидан тест синовлари ўтказилади. Шунингдек, тингловчилар фаолият юритаётган соҳани ривожлантириш бўйича ўзлари томонидан ишлаб чиқилган “йўл харитаси” дастурларини ҳимоя тақдимотини ўтказадилар.
Малака ошириш курсларини муваффақиятли якунлаган тингловчиларга сертификатлар топширилади.