Урганч ҳудудий филиалида “маҳаллабай” ва “фуқаробай” тизимда ишлаш бўйича навбатдаги ўқув-семинар курси бошланди
Урганч ҳудудий филиалида “маҳаллабай” ва “фуқаробай” тизимда ишлаш бўйича навбатдаги ўқув-семинар курси бошланди
06.04.2021
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил Фарғона ва Наманган вилоятларига ташрифи доирасида давлат органлари ва ташкилотларининг ўрта ва қуйи бўғин ходимларини “маҳаллабай” ва “фуқаробай” ишлаш тизимига ўргатиш, шунингдек, уларга республикада амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини етказиш, соҳалар бўйича таянч билим ва бошқарув кўникмаларини такомиллаштириш бўйича малакасини мунтазам ошириб бориш юзасидан бир қатор топшириқлар берилган эди.
Шу мақсадда жорий йилнинг 06 апрелида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат бошқаруви академияси ва Урганч давлат университети ҳамкорлигида Академия Урганч ҳудудий филиалида туман(шаҳар) ҳокими ўринбосарларининг мутахассислик соҳалари бўйича билим ва амалий кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган навбатдаги ўқув-семинарлари ташкил қилинди.
Ташкил этилган мазкур ўқув-семинарининг иккинчи ҳафтасида Хоразм вилояти туман(шаҳар) ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ҳамда маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўйича ўринбосарлари иштирок қилмоқда.
Семинар-тренингларда Давлат бошқаруви академияси Урганч ҳудудий филиали ва Урганч давлат университетининг малакали профессор-ўқитувчилари томонидан “маҳаллабай” ва “фуқаробай” ишлаш тизимининг мазмун-моҳияти, ўз соҳалари бўйича таянч билимларини оширишга оид назарий машғулотлар, шунингдек, бошқарув компетенециялари ва кўникмаларини ривожлантириш бўйича тренинг машғулотлари олиб борилади.
Ўқув-семинар назарий ва амалий машғулотлари замонавий ахборот-коммуникация воситалари ва янги педагогик технологиялардан фойдаланган ҳолда 4 кун давом этади.