Академияда Корея Республикаси Инсон ресурсларини бошқариш миллий институти делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди



29 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида Корея Республикаси Инсон ресурсларини бошқариш миллий институти (NHI) делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Мазкур учрашув Академия ҳамда NHI тингловчилари ўртасида мулоқот ўрнатиш мақсадида ташкил этилди.

Ташриф дастурига кўра, NHI делегацияси 29 июль – 2 август кунлари республикамизнинг қатор вазирлик ва идораларида учрашувлар ўтказади. Учрашувларда томонлар электрон ҳукуматни ривожлантириш, АКТ тизимини давлат бошқарувининг молия, солиқ ва божхона соҳаларига жорий этиш, шунингдек, давлат резервига кадрларни тайёрлаш масалалари бўйича тажриба алмашиш кўзда тутилган.

Тадбир давомида NHI делегациясига Ўзбекистоннинг макроиқтисодий кўрсаткичлари, давлат бошқаруви тизими ва 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Бундан ташқари, учрашувда Академия ва NHI тингловчилари давлат хизматчиларини танлаб олиш, уларнинг малакасини ошириш, ушбу соҳага ахборот технологияларини кенг жорий этиш ҳамда Smart-таълим тизимини ривожлантириш бўйича фикрлар алмашдилар.