“Тўйларимиз – ўйларимиз” мавзусидаги машварат тадбири



Сўнгги йилларда мамлакатимизда тўй, маърака  ва бошқа маросимларнинг  дабдабали ва серчиқим ўтказилаётганлиги муносабати билан жамиятимизнинг турли аҳоли вакиллари томонидан ўз фуқаролик позициясини намоён этиб, оммавий ахборот воситалари саҳифаларида ва телевидение кўрсатувларида чиқишлар қилинмоқда. Тўй маросимларини ўтказиш жароёнида  айрим фуқаролар томонидан сохта обрў олиш учун қилинаётган ортиқча исрофгарчиликлар жамоатчиликнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлмоқда. Шунингдек, тўйларни ташкил этишда халқимизнинг миллий маданий ўзлигига мос келмайдиган  ноўрин ҳатти-ҳаракатларга  ҳам йўл қўйилмоқда.

Ушбу муаммо юзасидан бугунги машварат тадбирида тўй маросимларидаги дабдабабозликка ва ортиқча чиқимдорликка барҳам бериш учун қуйидагилар таклиф этилади:

  1. Тўй маросимларини ташкил этиш ва бошқаришнинг асосий масъулиятини маҳалла раиси зиммасига юклатиш;
  2. Тўй тадбири ўтказишдан аввал маҳалла идорасида “Маслаҳат” тадбирини маҳалла фаоллари ва хонадон эгалари иштирокида ўтказиш;
  3. Давлат хизматчилари камтарона ва ихчам тўй маросимлари ўтказишлари лозим ва бу билан жамоатчиликка ибрат бўлишлари шарт;
  4. Тўй тадбирларини ўтказиш бўйича маҳалла раисига юклатилган вазифаларнинг бажарилишини назорат қилиш жавобгарлигини тумандаги секторлар раҳбарларига юклатиш;
  5. Ихчам ва камтарона тўй ўтказиш тартибини қуйидагича белгилаш:

  • Тўй иштирокчилари сони 100 нафардан ошмаслиги шарт;
  • Тўйнинг барча тадбирлари (ош бериш, келин-куёв сайри, никоҳ базми) бир кунда ўтказилиши шарт;
  • Тўй тадбирларида келин-куёвга хизмат қиладиган машиналар сони иккитадан ошмаслиги лозим;
  • Тўй ва бошқа тадбирларда хизмат қиладиган санъаткорларни Маданият вазирлиги қошида ташкил этиладиган махсус идора орқали ёллаш тартибини жорий этиш;
  • Битта тўйда битта санъаткор ўз гуруҳи билан қатнашиши тартибини жорий этиш;
  • Тўйда овқатлар исроф бўлишининг олдини олиш учун битта овқат тортиш билан чекланиш;
  • Тўйда пул сочиш, остонани ва тўйхонани ортиқча безаш, янгича расм-русумлар жорий этишни қатъиян таъқиқлаш.

  1. Тўйларда миллий қўшиқлар ва мусиқанинг жонли ижро этилишини қатъий белгилаш;
  2. Тўйларда ижро этилувчи куй ва қўшиқларнинг баланд овозда бўлмаслигини назорат қилиш;
  3. Тўй ва маросимлардаги давр талаби, маънавиятимизга, миллий қадриятларимизга тўғри келмайдиган ҳолатлар (тўйхоналарда доимий ишловчи камералар орқали туширилган тасвири)ни ижтимоий тармоқларга жойлаштириш тартибини йўлга қўйиш. Мазкур банднинг ижросини тумандаги сектор раҳбарларига юклатиш;