Академия тингловчилари Банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи “Ишга марҳамат” Мономарказида

2019 йил 18 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси 1 йиллик магистратура тингловчилари учун “Давлат тузилиши ва бошқарувининг ҳуқуқий асослари” кафедраси томонидан Банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи “Ишга марҳамат” Мономарказида жойлардаги амалий машғулот ўтказилди. Амалий машғулот давомида давлат бошқарувидаги қонунийлик ва интизомни таъминлаш юзасидан тажриба алмашилди, бандлик масаласида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида фикр-мулоҳазалар тингланди. Жойлардаги муаммолар тингловчилар томонидан кўтарилиб, уларни бартараф этиш бўйича таклифлар берилди.