Республика Маънавият ва маърифат марказида жойлардаги амалий машғулот



2019 йил 22 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси 1 йиллик магистратура тингловчилари учун «Бошқарув социологияси ва психологияси» фанидан Республика Маънавият ва маърифат марказида жойлардаги амалий машғулот ташкил этилди.

 Академия профессор-ўқитувчилари М.Бекмуратов, Ш.Содиқовалар ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарияти ҳамкорлигида  ташкил этилган ноанъанавий ўқув амалий машғулотида  тингловчиларга «Фаолликни баҳолаш мезонлари» тушунтириб  берилди.