Инновацион ишланмалар орқали келажакка дадил қадам

2019 йилнинг 30 октябрь куни Давлат бошқаруви академияси  4 ойлик қайта тайёрлаш тингловчилари учун амалий машғулот доирасида Бошқарувда АКТ кафедраси профессор-ўқитувчилари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан «O’zekspomarkaz» Миллий кўргазма мажмуасида ташкил этилган  “Innoweek.uz – 2019” Инновацион ғоялар ҳафталигига ташриф буюрдилар. Ушбу тадбирда маҳаллий ва хорижий тадқиқот ва инновацион марказлар, инвестиция жамғармалари, технология агентликлари, технопарклар ва бизнес инкубаторлар вакиллари ўз инновацион маҳсулотлари ва ғоялари билан иштирок этмоқдалар.

Кўргазмада ташриф буюрувчилар ихтиёрий соҳада қўлланилувчи инновацион ғоялар билан танишиш имкониятига эга бўлади. Ҳар бир тингловчи ўз соҳасига доир инновацион ғоялар ва ишланмалар билан танишдилар ва ўз фаолиятларида қўллаш бўйича маслаҳатлар олдилар.

Бундай тадбирларда иштирок этиш орқали ўз соҳаларини ривожлантириш бўйича кўплаб маълумотларга эга бўлдилар.