“Давлат хизмати тизимини ислоҳ қилиш шароитида давлат кадрлар сиёсати: Ўзбекистон тажрибаси ва хорижий амалиёт” мавзуидаги халқаро илмий-амалий конференция



Ўзбекистоннинг давлат хизматида норматив-хуқуқий ва институционал  базасини яратиш кераклиги ҳис этилмоқда. Яна бир устувор вазифа бошқарувнинг замонавий усуллари ва инсон ресурсларини ривожлантириш ҳамда бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янги босқичга чиқариш ҳисобланади. 2019 йилнинг 15 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси (ДБА) томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда   Ўзбекистондаги Корея Республикаси элчихонаси, Конрад Аденауэр Фондининг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси кўмагида ушбу муаммолар муҳокамаси доирасида конференция ташкил этилмоқда.

Конференцияда вазирликлар, идоралар, олий таълим муассасалари,   ДБА профессор ўқитувчилари, тингловчилар, Россия Федерацияси, Корея Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, БМТ Ривожланиш Дастури, ОБСЕнинг Ўзбекистондаги офиси, KOICA, инсон ресурсларини ривожлантириш институти (NHI), Кореянинг давлат бошқаруви институти (KIPA), Сеул миллий университети, CIC Soft ва бошқа халқаро ташкилотларнинг хорижий экспертлари иштирок этадилар.

Конференциянинг асосий йўналишлари 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, Ўзбекистон Республикасида  Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси ҳамда  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги ПФ-5843-сонли  “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва  давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда  қамраб олинган.

Шу муносабат билан  конференция ялпи мажлис ва учта шўъба доирасида иш олиб боради.

1-шўъба – “Давлат хизмати тизимида қонунчилик муаммоларини тартибга солиш” бўйича Давлат хизмати қонуний асосларини ривожлантириш ҳолати ва келажаги, давлат хизматчиларининг хизмат вазифаси реестри ва ихтисослик талаблари тўпламини шакллантириш вазифалари муҳокама қилинади.

2-шўъба – “Давлат хизмати тизимида замонавий менежмент усулларидан фойдаланиш” – халқаро тажриба асосида давлат хизмати тизимида замонавий менежмент усулларидан фойдаланиш масалаларига, HR тизимини татбиқ қилиш, инновацион технологиялар ва натижадорликка эришиш усуллари,  давлат хизматчиларининг шахсий-профессионал сифатлари, ахборот технологияларини татбиқ қилиш ва мотивация тизими, давлат хизматчиларини рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилади.

 

Давлат хизматчиларини профессионал тайёрлаш, узлуксиз таълим концепциясини татбиқ қилиш, давлат хизматчиларини профессионал компетентлигини шакллантиришдаги муаммолар “Давлат хизматчиларини профессионал корпусини тайёрлаш истиқболи” 3-шўъба иштирокчиларининг диққат марказида бўлади.

Конференция  натижалари бўйича давлат хизмати тизими ва Ўзбекистон Республикасининг давлат кадрлар сиёсатини келгусида такомиллаштириш бўйича хорижий тажрибадан келиб чиқиб тавсиялар қабул қилинади.