“Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси – ҳаётимиз қомуси” шиори остида маънавий-маърифий байрам тадбири

Шу йилнинг 5 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида Конституциямиз қабул қилинганлигининг 27 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида “Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси – ҳаётимиз қомуси” шиори остида маънавий-маърифий байрам тадбири бўлиб ўтади.

Ушбу байрам Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Тошкент шаҳар ва Учтепа туман ҳокимликлари ҳамкорлигида ўтказилади.

Мазкур тадбирда Тошкент шаҳар мактаблари миқёсида ўтказилган “Конституция – менинг ҳаётимда” мавзусида иншолар танлови ғолиблари ҳамда Учтепа туманидаги мактабларнинг 11-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Конституция – менинг ҳаётимда” эсселар танлови ғолибларига диплом ва эсдалик совғалар топширилади. Шунингдек, Академия тингловчилари ўртасида ўтказилган онлайн тест синови ғолиблари ҳам тегишли дипломлар билан тақдирланади.