Академия вакиллари Хитой Халқ Республикасида амалиётда

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси делегацияси Хитой давлатининг Цзянсу давлат бошқаруви институтида қисқа муддатли ўқув-амалий курсларни бошлади. Хусусан, “Хитой Халқ Республикаси Давлат бошқаруви асослари: Тарихи бугунги кунда ва ривожлантириш истиқболлари” мавзусида мазкур институтнинг таниқли профессор-ўқитувчилари томонидан ўқув машғулотлари олиб борилмоқда.

Шу билан бирга ташриф давомида Академия делегацияси турли таълим муассасаси ва давлат ташкилотлари вакиллари билан учрашувлар ўтказиб, Давлат бошқаруви ва давлат хизмати тизимини янада ривожлантириш юзасидан ўзаро тажриба алмашмоқдалар.