Академия тингловчилари Давлат божхона қўмитасида

2019 йил 4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси 1 йиллик тингловчилари учун Бошқарувда ахборот-коммуникация технологиялари кафедраси ҳамда Амалиёт, стажировка ва жойлардаги машғулотлар бўлими томонидан “Бошқарувда тизимли таҳлил ва қарорлар қабул қилиш асослари” фани доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасида жойлардаги амалий машғулот ўтказилди.

Ташриф давомида тингловчиларга Давлат божхона хизмати органларининг мамлакатимиз иқтисодий ҳавфсизлигини таъминлашдаги роли, божхона тарихи, соҳада сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва божхона қонунчилигидаги янгиликлар тўғрисида маълумотлар берилди.

Шундан сўнг, тингловчилар Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасида ташкил этилган тизимга оид музей фаолияти ва экспонатлари билан таништирилди. Божхона соҳасида қабул қилинган тарихий ҳужжатлар, божхона объектлари ҳақидаги маълумотлар, тарихий экспонатлар ва уларнинг нусхалари тингловчиларда катта таассурот қолдирди.