“Мамлакатимизни жадал ижтимоий, иқтисодий ривожлантиришда хотин-қизлар фаоллигини ошириш” мавзусидаги семинар-тренинг

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида “Мамлакатимизни жадал ижтимоий, иқтисодий ривожлантиришда хотин-қизлар фаоллигини ошириш” мавзусида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, шунингдек туман (шаҳар) ҳокимларининг ўринбосарлари-Хотин-қизлар қўмитаси раислари учун ўтказилган ўқув семинар-тренинг

 Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг (2019 йил 14 ноябрдаги 05-4067-сон) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг (2019 йил 15 ноябрдаги 05/1-3752-сон) топшириқлари асосида жорий йилнинг ноябрь – декабрь ойларида Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, шунингдек туман (шаҳар) ҳокимларининг ўринбосарларининг тегишли соҳалар бўйича ўқув семинар-тренинг ташкил этилиши белгиланган. Режага мувофиқ жами 1017 нафар раҳбар кадрлар ўқув семинарида иштирок этиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси (кейинги ўринларда – Академия) ўқув семинари режа асосида ташкил этилмоқда. Жумладан жорий йилнинг 21-27 ноябрь кунлари Ёшлар билан ишлаш масалалари бўйича ҳоким ўринбосарлари учун “Мамлакатимизни жадал ижтимоий, иқтисодий ривожлантиришда ёшлар фаоллигини ошириш” мавзусида ўқув семинар-тренинг ташкил этилди.

Семинар-тренингда “Ҳаракатлар стратегияси”нинг устувор йўналишларини ҳаётга жорий этишда ёшлар фаоллигини ошириш йўллари, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи фаолиятини янада такомиллаштиришнинг долзарб масалалари, ёшларнинг ижтимоий, иқтисодий фаоллигини таъминлашдаги имкониятларнинг кафолатланиши, уларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларининг амалга оширилиши каби долзарб мавзулар соҳа мутахассислари, амалиётчилар ва профессор-ўқитувчилар томонидан ёритилди, долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди ва муҳокама қилинди. Шунингдек, “Time management” (вақтдан самарали фойдаланиш) ва HR management (Инсон ресурсларини бошқариш) бўйича соҳа масъулларининг шахсий компетенцияларини ривожлантиришга қаратилган тренинглар ташкил этилди.

Режага мувофиқ Академиядаги машғулотларнинг сўнгида жойлардаги машғулотлар ҳам ташкил этилди. Семинар-тренингнинг ҳар бир босқичи 3-кунида тингловчилар 5 та гуруҳга ажратилган ҳолда “Time management” бўйича тренинг ўтказилди. Шунингдек, HR management бўйича кичик маъруза, суҳбат ўтказилди. Ўқув семинар-тренинг ҳар бир босқичининг сўнги куни ҳокимларнинг ўринбосарлари вилоятлар ва туманлар даражасида бўйича ёшларга доир муҳим масалаларни ҳал этиш бўйича таҳлилий маълумот тайёрладилар ҳамда 2020 йил учун бажариладиган ишлар бўйича кафолат хати тайёрладилар.

Жорий йилнинг 28 ноябрь кунидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлари ўринбосарлари – Хотин-қизлар қўмиталари раислари учун махсус дастур асосида, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларининг маърузалари ва амалий тренинглари давом эттирилди.

Ҳозир ушбу ўқув семинар-тренинг биринчи босқичи якунланди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлари ўринбосарлари – Хотин-қизлар қўмиталари раислари учун режалаштирилган ўқув семинар-тренинг 7 декабрда якунланади.

Режага мувофиқ жорий йилнинг 9-18 декабрь кунлари 411 нафар ҳокимларининг  инвестициялар ва ташқи савдо масалалари, туризмни ривожлантириш масалалари ҳамда ҳамда саноатни ривожлантириш, қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосарлари учун, 19-28 декабрь кунлари 188 нафар қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ҳоким ўринбосарлари учун ўқув семинар-тренинг ташкил этилиши белгиланган.

Ўқув машғулотлари дастур бўйича ташкил этилди. 3-кунлик семинар-тренинглар жараёнида кўтарилган масалалар тингловчилар орасида катта қизиқиш уйғотиб, қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Юқорида айтилганидек, ҳозирда учраётган долзарб муаммоларга тингловчилар томонидан маърузачилар ва ўқувларда иштирок этган мутасадди ташкилот раҳбарларига қатор таклифлар берилди.