Академияда Қозоғистон Ресрубликаси А. Фаробий номли Университети социолог олимлари билан биргаликда қўшма семинар ўтказилди

2019 йилнинг 28 декабрь куни Давлат бошқаруви академиясининг      «Бошқарув социологияси ва психологияси» кафедраси, УзМУ нинг «Социология» ва «Ижтимоий иш» кафедалари, социология йўналишида изланиш олиб бораётган докторант, мустақил изланувчилар ва Қозоғистон Ресрубликаси А. Фаробий номли Университети социолог олимлари билан биргаликда қўшма семинар ўтказилди. Семинарда икки қардош давлат орасида илмий тадқиқот ишлари борасида хамкорликда фаолият олиб бориш масалалари доирасида фикр алмашинилди. Академиянинг социология йўналишида докторлик диссертация ишини олиб бораётган докторантлари ўз мавзулари доирасида қисқача маьлумот бердилар ва социолог олимлар томонидан муҳокамадан ўтдилар.