Тингловчилар Ўзбекистон тарихи давлат музейида

2020 йил 16 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси 2 йиллик тингловчилари учун “Амалиёт, стажировка ва жойлардаги машғулотлар” бўлими ҳамда “Маънавият ва маърифат” кафедраси томонидан “Бошқарувнинг маънавий асослари” фани доирасида Ўзбекистон тарихи давлат музейида жойлардаги амалий машғулот ўтказилди.

Ташриф давомида тингловчиларга Марказий Осиёда қадимги давлатчилик ва бошқарув шакллари тўғрисида маълумотлар берилди.

Шундан сўнг, тингловчилар Ўзбекистон тарихи давлат ташкил этилган музей фаолияти ва экспонатлари билан таништирилди. Тарихий экспонатлар ва уларнинг нусхалари тингловчиларда катта таассурот қолдирди.