Темурийлар тарихи давлат музейида жойлардаги амалий машғулот

2020 йилнинг 17 январь куни Амалиёт, стажировка ва жойлардаги машғулотлар бўлими ҳамда Маънавият ва маърифат кафедраси томонидан Академиянинг Бошқарув кадрларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш факультети 2 йиллик сиртқи магистратураси 30 нафар тингловчилари учун Темурийлар тарихи давлат музейида жойлардаги амалий машғулот ташкил этилди. 

Ташриф давомида тингловчилар улкан тарихий аҳамиятга эга музей экспонатлари билан танишдилар. Булар заргарлик буюмлари, қурол-аслаҳалар, саркардалар ва оддий аскарлар кийимлари, мусиқа чолғулари, Улуғбекнинг астрономик асбоб-ускуналари ва яна кўплаб Темурийлар даврига оид маданий бойликлардир. Тингловчилар музейда Амир Темур ва унинг авлодларининг европалик монархлар билан ёзишмалари каби қимматли ҳужжатлар, моҳирона ишланган миниатюралар, европалик усталар томонидан чизилган Амир Темурнинг суратлари нусҳасини томоша қилдилар. Шунингдек, музей экспозициядан ўрин олган Амир Темур салтанатига Буюк ипак йўли орқали кириб келган буюмлар, археологик, этнографик, нумизматик материаллар ҳақида ҳам тушунчага эга бўлдилар.

Шундан сўнг тингловчилар Қатағон қурбонлари хотираси музейига ташриф буюришди. Тингловчилар музейни бўлимларга ажратувчи, мавзуларга оид, ўша даврларга хос лавҳа – суратлари билан танишдилар. Музейнинг ҳар бир бўлимидаги шу даврга оид ҳужжатлар, маҳфий қоғозлар, расмлар, давр лавҳалари ва экспонатлар ҳақида тингловчиларга маълумотлар берилди.