Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида жойлардаги амалий машғулот ташкил этилди.

2020 йилнинг 18 январь куни Амалиёт, стажировка ва жойлардаги машғулотлар бўлими ҳамда Маънавият ва маърифат кафедраси томонидан Академиянинг Бошқарув кадрларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш факультети 2 йиллик сиртқи магистратураси 30 нафар тингловчилари учун Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида жойлардаги амалий машғулот ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 апрелдаги тегишли қарори асосида Ислом Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш ва меросини ҳар томонлама ўрганиш мақсадида тузилган.

Ташриф давомида тингловчилар улкан тарихий аҳамиятга эга музей экспонатлари билан танишдилар.

Шундан сўнг тингловчилар Абдулла Қодирий ижод мактаби ҳамда Абдулла Қодирий уй-музейига ташриф буюришди.

Тингловчилар шу ерда ёзувчи ва шоирлар, адабиётшунос олимлар, ёш ижодкорлар билан мулоқот қилдилар. Ижод мактабида «Қодирий издошлари, «Ёш қаламкашлар», «Ёш журналистлар» каби тўгараклар, «Ифодали ўқиш», «Нотиқлик санъати» бўйича қўшимча дарслар ташкил этилган.

Уй-музейга адибнинг, ўзбек ва жаҳон ижодкорларининг асарларидан иборат кутубхона ташкил қилинган. Ҳовли деворларига Қодирий ижодига оид ўзбек ва жаҳон адибларининг фикрлари ёзилган.

Мазкур бинога «Турон» кутубхонаси ҳам жойлаштирилди. Бу нафақат етук аждодимизнинг ворислари, балки адабиёт, маънавият ва маърифат аҳлини, бутун халқимизни қувонтиради.