“Киберхавфсизлик: давлат бошқарув органлари тармоғи ва ахборот тизимларини ҳимоялаш” мавзусидаги давра суҳбати ташкил этилди

2020 йилнинг 23 январь куни “Киберхавфсизлик: давлат бошқарув органлари тармоғи ва ахборот тизимларини ҳимоялаш»” мавзусида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси тингловчилари,  “Компьютер технологиялари маркази” ходимлари, профессор-ўқитувчилар ва Давлат хавфсизлиги  хизмати ҳузуридаги «Киберхавфсизлик маркази» ДУК ходимлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида «Киберхавфсизлик маркази» ДУК Киберхавфсизлик бошқармаси бошлиғи Гафуров Шарифжон Раҳимович киберхавфсизлик масалалари бўйича маълумот бериб ўтиб, марказнинг вазифаларини айтиб ўтди.

Шунингдек, бу борада хорижий давлатлар тажрибаси бўйича маълумотлар билан ўртоқлашди. Маълумотлар узатиш тармоғи бўлими бош мутахассиси Неъматов Ойбек Абдуғани ўғли  тадбир қатнашувчиларига тармоқ ва унинг хавфсизлиги масалаларида олиб борилаётган ишлар, ҳамда хозирги кун ҳолати юзасидан маълумотлар билан ўртоқлашди.

Ахборот тизимлари ва ресурслари бўлими етакчи мутахассиси Иброҳимов Азизбек Равшанбек ўғли ташкилотнинг имкониятлари, вазифалари ва бугунги кундаги мавжуд бўлган ресурс имкониятлари ҳақида баён қилди. Давра суҳбати қизғин муҳокама тарзида ўтиб, кафедра профессор-ўқитувчилари ҳам ўз фикр мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Ҳозирги кунда тармоқ ҳужумлари ва унинг оқибатларига хеч бир шахс бефарқ эмаслигини инобатга олиб, давра суҳбатининг 2-қисмида соҳа мутахассислари томонидан кибер хужумлар ва улардан химояланиш бўйича амалий тажриба ва мастер класслар кўрсатиб ўтилди.

Академия тингловчилари ҳам бу борада ўзларини қизиқтирган саволларига бериб, керакли жавобларни олдилар.

Давра суҳбати қизғин муҳокамаларга бой тарзда ўтди. Академия тингловчилари бу борада юртимизда айнан ўз соҳасини усталари билан бундай давра суҳбатларини ўтказиш бўлажак раҳбар ходимлар учун муҳимлигини таъкидлаб ўтдилар.

Давлат хавфсизлиги хизмати ҳузуридаги «Киберхавфсизлик маркази» ДУК ходимларига давра суҳбатини ташкил этишда фаол иштирок этганликлари учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз ва бундай ҳамкорлигимиз албатта давом этади.