Давлат бошқаруви академиясининг 10 ойлик сиртқи қайта тайёрлаш курслари тингловчилари Темурийлар тарихи давлат музейида

2020 йилнинг 25 январь куни Амалиёт, стажировка ва жойлардаги машғулотлар бўлими ҳамда Маънавият ва маърифат кафедраси томонидан  Академиянинг Бошқарув кадрларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш факультети 10 ойлик сиртқи магистратураси 90 нафар тингловчилари учун Темурийлар тарихи давлат музейида жойлардаги амалий машғулот ташкил этилди. 

Ташриф давомида тингловчилар улкан тарихий аҳамиятга эга музей экспонатлари билан танишдилар. Булар заргарлик буюмлари, қурол-аслаҳалар, саркардалар ва оддий аскарлар кийимлари, мусиқа чолғулари, Улуғбекнинг астрономик асбоб-ускуналари ва яна кўплаб Темурийлар даврига оид маданий бойликлардир.

Тингловчилар музейда Амир Темур ва унинг авлодларининг европалик монархлар билан ёзишмалари каби қимматли ҳужжатлар, моҳирона ишланган миниатюралар, европалик усталар томонидан чизилган Амир Темурнинг суратлари нусҳасини томоша қилдилар. Шунингдек, музей экспозициядан ўрин олган Амир Темур салтанатига Буюк ипак йўли орқали кириб келган буюмлар, археологик, этнографик, нумизматик материаллар ҳақида ҳам тушунчага эга бўлдилар.