Академияда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари, туман ва шаҳарлар ҳокимлари иштирокида ўқув-семинарлари ташкил этилди

2020 йил 27 январдан 17 февралгача жами 320 нафар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари, туман ва шаҳарлар ҳокимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида малака ошириш ўқув-семинарлари ташкил этилди.
10 кунлик машғулотлар давомида тингловчилар “Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” асосида “Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш”, “Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш”, “Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш”, “Қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда чорвачиликни ривожлантириш”, “Ижтимоий соҳани ривожлантириш” ва “Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсатни амалга ошириш” каби йўналишларда билим ва кўникмаларини ошириш имконига эга бўладилар.
Ўқув-семинари давомида қатнашчилар республикамизнинг асосий ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларининг ҳудудлар бўйича таҳлили ва илғор хорижий давлатлар тажрибалари асосида мавжуд муаммолар, уларнинг амалий ечимларидан иборат бўлган маълумотлар билан ҳамда Тошкент шаҳри ва вилоятида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнлари билан яқиндан танишадилар.
Ўқув машғулотлар мамлакатимизнинг ҳар бир соҳасидаги етук мутахассислари, вазирлик, идора ва ташкилотларнинг раҳбарларидан таркиб топган жами 91 нафар маърузачилар томонидан 40 та мавзу доирасида 108 та йўналишда олиб борилади.

Манба:  https://t.me/liderlar1 Лидерлар канали