2020 Creative Spark конференцияси

3-4 февраль кунлари Британия Кенгаши Creative Spark конференцияси бўлиб ўтди, унда Ўзбекистонда ижодий тадбиркорлик таълимини янада жорий этиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Ушбу тадбир Британия Кенгашининг Буюк Британия ва Ўзбекистон ўқув муассасалари ўртасида ижодий тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш бўйича халқаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатадиган «Creative Spark» дастури доирасида бўлиб ўтди.

Конференцияда 95 иштирокчи қатнашди, улар орасида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Инновация вазирлиги, Иқтисодий ривожланиш вазирлиги, «Эл Юрт Умиди» Жамғармаси, Ўзбекистон олий ўқув юртлари вакиллари ҳам бор эди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг «Менежмент назарияси ва амалиёти» кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳам ушбу лойиҳа муҳокамасида фаол иштирок этдилар.