“Қалам билан дунёни олган Навоий” номли маданий-маърифий тадбир

7 февраль куни сўз мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги муносаббати билан “Қалам билан дунёни олган Навоий” номли маданий-маърифий тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ташаббуси билан Ўзбекистон Фанлар Академияси Алишер Навоий номидаги давлат Адабиёт музейи ҳамкорлигида ташкил этилди. Тадбир Алишер Навоий номидаги давлат Адабиёт музейи ҳиёбонида ўтказилди.

Тадбирни Академия тингловчилари олиб боришди ва ўз чиқишларида Алишер Навоий ижодидан парчалар ўқишди.

Тадбирни очиб бериш учун сўз Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси биринчи проректори Худойқул Азизов ҳамда Ўзбекистон Фанлар Академияси Алишер Навоий номидаги давлат Адабиёт музейи директори Жаббор Эшонқуловга берилди.

Бундан ташқари, тадбирда қуйидаги олимлар ҳам Алишер Навоий ва унинг ижодий фаолияти ҳақида маъруза қилдилар:

  1. Ўзбекистон Фанлар Академияси Алишер Навоий номидаги давлат Адабиёт музейи Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари Отабек Жўрабоев;

  2. А.Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети доценти, филология фанлари номзоди Каромат Муллахўжаева;

  3. Ўзбекистон Фанлар Академияси Алишер Навоий номидаги давлат Адабиёт музейи бўлим мудири Абдурасул Эшонбобоев;

  4. Ажойиб актёр, Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов.

Шунингдек, тадбир иштирокчилари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Қурсия Эсонова, дуторчи қизлар ва Миробод туманидаги 328-мактаб ўқувчиларини чиқишларидан баҳраманд бўлишди.