Академияда «Қалами қиличидан ўткир саркарда» номли маърифий тадбир ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 537 йиллигига бағишлаб  «Қалами қиличидан ўткир саркарда» номли маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбир Академиянинг «Маънавият ва маърифат» кафедраси ҳамда 1 йиллик магистратура  тингловчилари   томонидан ташкиллаштирилди.

Кириш сўзи Давлат бошқаруви академияси ўқув ишлари бўйича биринчи проректори Х.Азизовга берилди.

Шу билан бирга тадбирда тингловчилар Заҳириддин Муҳаммад Бобур рубоийлари ва  ғазалларидан парчаларни ўзбек ҳамда хорижий тилларда ўқишди. Умиджон Тўхтасинов томонидан «Яхшилик» ғазали ўқилди. Шоҳ ва шоир”…..Бобурнинг тарих ва адабиёт олдидаги хизмати ҳақида тақдимотлар қилинди. Бобур номли халқаро фонд ва экспедицияси маълумотлари асосида тайёрланган видеороликлар тақдим этилди. Шу билан бирга “Сиз Бобурни биласизми ?” номли байрам иштирокчилари орасида қизиқарли викторина ташкил этилди ва ғолиблар ўз совқаларига эга бўлдилар.

Маданият ва санъат институти талабаларини чиқиши ҳамда “Муқимий” театри актёрлари ижросидаги саҳналаштирилган кўринишлари билан иштирок этишлари тадбирга янада файз киритди.

Тадбирни тарих фанлари доктори, профессор Ўктам Мавлонов  «Қалами қиличидан ўткир саркарда» номли чиқишлари билан якунладилар.