“Давлат бошқаруви ва иқтисодиётни рақамлаштиришнинг устувор йўналишлари” мавзусидаги республика илмий-амалий конференциясининг АХБОРОТ ХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси, 2020 йил “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиѐтни ривожлантириш йили” ва “Рақамли Ўзбекистон-2030” дастурини амалга ошириш борасида белгиланган вазифаларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида 2020 йил 21 апрель куни “Давлат бошқаруви ва иқтисодиётни рақамлаштиришнинг устувор йўналишлари” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси ўтказилади.
Конференциянинг мақсади давлат бошқарувини рақамлаштириш, “Рақамли Ўзбекистон -2030” дастури ва уни амалга оширишда ахборот хавфсизлигини таъминлаш муаммолари ҳамда рақамли иқтисодиѐтга ўтишнинг илғор хориж тажрибасини ўрганиш асосида давлат бошқаруви ва иқтисодиѐтни рақамлаштиришнинг устувор йўналишлари, банк тизимида рақамли технологияларни қўллаш ва трансформация қилиш, иқтисодиѐтни рақамлаштиришда давлат молиясини бошқариш тизимини ва солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

КОНФЕРЕНЦИЯ СЕКЦИЯЛАРИ

1-йўналиш. Давлат бошқарувини рақамлаштириш. “Рақамли Ўзбекистон-2030” дастури.

2-йўналиш. Банк тизимида рақамли технологияларни қўллаш ва трансформация дастурини амалга оширишнинг илмий асослари.

3-йўналиш. Иқтисодиѐтни рақамлаштиришда давлат молиясини бошқариш ва солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш йўналишлари.

Конференцияга тақдим этиладиган илмий мақолаларга талаблар:

– илмий мақолалар конференция йўналишларига оид долзарб мавзуларда, илмий таҳлил ва тугалланган фикрлар асосида, манзилли таклиф ва тавсиялар билан тақдим этилиши ва қайси секцияга тегишли эканлиги тезис охирида кўрсатилиши лозим;

– конференция тезис ва материаллари ўзбек, рус ва инглиз тилларида тақдим этилиши мумкин;

– илмий тезис матнлари таҳрир қилинган ҳолда А-4 ўлчовидаги қоғозга, юқоридан ва пастдан 2,0 см., чапдан 3,0 см., ўнгдан 1,5 см. жой қолдириб, 1 нусхада расмийлаштирилади.

Тезиснинг номи (қалин ҳарфлар билан), муаллифнинг тўлиқ фамилияси, исми ва шарифи, илмий даражаси ва унвони, ташкилот номи ва лавозими, электрон манзили кўрсатилади. Сўнгра 1,0 интервал қолдирилиб, тезис матни 1,0 интервал қаторларда ѐзилади. Матннинг электрон нусхаси Times New Roman шрифтида, 14 кегел катталигида, 4 бетгача ҳажмда бўлиши лозим.

Ҳар бир илмий тезис учта жиҳатни ўзида акс эттириши талаб этилади:

 Кириш (мавзунинг долзарблиги ва мамлакатни ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси мос келиши).

 Асосий қисм (мавзуга доир маълумотлар базаси ва унинг илмий таҳлили).

 Хулоса (тугалланган илмий хулосалар ва шу асосида шакллантирилган амалий тавсиялар).

Конференция тили: ўзбек, рус ва инглиз.

Конференцияда қатнашиш учун иштирокчилар 2020 йил 1 мартгача conf.dba.uz сайтидан рўйхатдан ўтишлари ва 2020 йил 5 апрелгача белгиланган тартибда мақолаларни сайтга юклашлари лозим. Конференция талабига мос келмаган мақолалар материаллар тўпламига киритилмайди. Юборилган мақолалар муаллифларга қайтарилмайди.

Ташкилий қўмита манзили: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси. Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 45 уй. Тел.: (99871) 232-61-18(26), 232-60-57(65). факс: (99871) 239-17-83. Батафсил маълумот conf.dba.uz сайтида берилган.