Ханнс Зайдел жамғармаси делегациясининг Академияга ташрифи ҳақида

2020 йилнинг 13-14 февраль кунлари Ханнс Зайдел жамғармаси делегацияси  таркибида, И. Харбрехт жамғармаси Бош офисининг Шимоли-Шарқий ва Марказий Осиё бўйича бўлим бошлиғи, Марказий Осиё бўйича жамғарманинг лойиҳа раҳбари М.Г. Майер ҳамда унинг ўринбосари К. Сидиқбековлар билан Ўзбекистонга ташриф буюрдилар.

Ташриф доирасида 13 февраль куни Ханнс Зайдел вакилларининг Академия рахбарияти билан учрашуви бўлиб ўтди, унда томонлар
2021-2023 йилларда икки томонлама ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилдилар.

Суҳбат чоғида Академия раҳбарияти томонидан сўнгги йилларда Ўзбекистон билан Германия ўртасидаги ҳамкорлик ҳар томонлама кенгайиб бораётгани таъкидланди. Шуниндек, таълим ва давлат бошқаруви каби муҳим соҳаларда ўзбекистон-германия ҳамкорлигини ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди.

Учрашувда мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва ўзгаришлар, хусусан, давлат хизмати тизимини ривожлантириш бўйича маълумотлар тақдим этилди. Шунингдек, уларга Академияда бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими ҳақида сўзлаб берилди.

Ўз навбатида, Германия томони ҳам Ханнс Зайдель жамғармасининг фаолияти ҳақида гапириб бердилар. Шундай қилиб, 1967 йилда ташкил этилган Фонд тинчликпарварлик, қашшоқликни камайтириш ва ижтимоий тенгсизлик билан шуғулланади. Таъкидланишича, бугунги кунда Жамғарма дунёнинг 60 дан ортиқ мамлакатларида 100 га яқин лойиҳаларни амалга оширмоқда. Масалан, Мўғулистонда Ханнс Зайдел жамғармаси ҳуқуқий ислоҳотларни амалга оширишга кўмаклашади, КХДР ва Корея Республикасида, ярашиш жараёнини енгиллаштиришга қаратилган лойиҳалар, ХХРда эса қишлоқларни ривожлантириш бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда. И. Харбрайтнинг сўзларига кўра, Марказий Осиё давлатларида ушбу жамғарма давлат хизматчиларининг салоҳиятини ошириш орқали давлат бошқаруви тизимини ривожлантиришга ёрдам беради.

Ушбу учрашув давомида томонлар 2020 йилга мўлжалланган молиявий ҳаракатлар режасини имзоладилар, унинг доирасида бу йил академия тингловчилари учун ўқув курслари, давлат бошқарувининг долзарб масалалари бўйича илмий-амалий тадбирлар, шунингдек қўшни давлатлардаги минтақавий тадбирлар амалга оширилади.

Шу куни Ханнс Зайдел жамғармаси вакиллари 2020 йилнинг январь ойида бўлиб ўтган семинар-тренинг иштирокчилари Академия тингловчилари билан учрашдилар. Учрашувда Академия тингловчилари ташкиллаштирилган ўқув семинар ҳақида ўз таассуротлари билан ўртоқлашдилар. Иштирокчилар ўқув дастурининг мазмунини юқори баҳоладилар. Учрашув тингловчиларга бўлажак ўқув курсларининг модуллари ва келажакда олган тажриба ҳамда билимларини ўз касбий фаолиятларида қўллашга бўлган умидлари билан ўртоқлашиш имкониятини берди.

14 февраль куни Германия делегациясининг ташрифи доирасида Академия профессор-ўқитувчилари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда давлат хизматчиларининг малакасини ошириш, масофадан ўқитиш ва смарт-технологияларнинг афзалликларидан фойдаланиш, амалиётга йўналтирилган ўқитиш тизимини ривожлантириш ва бошқа масалалар бўйича фикр алмашилди.