Академия тингловчилари Шайҳонтохур тумани Молия бўлими ва Ғазначилик бўлинмасида

Академиянинг “Иқтисодиёт ва молия” кафедра профессор-ўқитувчилари и.ф.н., доц. А.Исламкулов, PhD доц. в.б. У.Пардаев, кафедра катта ўқитувчиси  Г.Бекимбетовалар томонидан “Давлат молиясини бошқариш” фанидан “Бюджет ташкилотларини молиялаштиришни ташкил этиш” мавзусида “Давлат бошқаруви” бир йиллик магистратура мутахассислиги тингловчилари учун Тошкент шаҳри Шайҳонтохур тумани Молия бўлими ва Ғазначилик бўлинмасида жойларда амалий машғулот ташкил  этилди.

Амалий машғулотда Тошкент шаҳар бўйича Ғазначилик бўлинмаси бошлиғининг ўринбосари – Амалиёт бўлими бошлиғи Нодирбек Амаров, туман молия бўлими бошлиғининг ўринбосари Нодир Жулибоев тингловчиларга Ўзбекистонда давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлашда, бюджет ташкилотлари эҳтиёжлари учун давлат харидлари жараёнини батафсил тушунтириб берди.

Жумладан, Давлат харидларининг амалдаги ҳолати ва сўнгги йиллардаги ислоҳотлар бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Бундан ташқари Сергели тумани Молия бўлими бошлиғининг ўринбосари Н.Жулибоев Молия бўлимининг таркибий тузилмаси, иш тартиби тўғрисида маълумот бериб ўтди. Машғулотда тингловчилар бугунги кунда давлат харидлари жараёнида амалиётда мавжуд муаммоларни ҳал этишга қаратилган савол-жавобларда фаол иштирок этдилар.

Бугунги кунда давлат харидларининг 5 фоизи электрон дўкон ва электрон аукционда амалга оширилади. Асосий харажатлар электрон танлов ва тендер асосида бажарилади. ПҚ-4555–сон Қарори билан молиялаштириш манбаси аниқ бўлмаган, белгиланган тартибда лойиҳа ҳужжатлари тайёр бўлмаган ҳолатлар бўйича харажатларни амалга оширишга чек қўйилди.