Академиянинг бир қатор профессор-ўқитувчиларининг эришган ютуқлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси жамоаси илмий-педагогик ва тадқиқотчилик фаолиятида муваффақиятларга эришган бир гуруҳ устоз-мураббийларни табриклади.

Давлат бошқаруви академияси ўқув ишлари бўйича биринчи проректори Х.Азизов ўз педагогик фаолияти давомида илмий тадқиқотлар олиб борган ўқитувчилар — Академиянинг “Хорижий тиллар” кафедраси катта ўқитувчиси Каюмова Камола Насыровна

ва “Давлат бошқарувининг сиёсий асослари” кафедраси катта ўқитувчиси Шодиев Нурали Очилович фалсафа доктори илмий даражаси – PhD,

 

ҳамда “Давлат тузилиши ва бошқарувининг ҳуқуқий асослари” кафедраси доценти Асадов Шавкат Ғайбуллаевичнинг фан доктори илмий даражаси – Doctor of Science, ScD га эришган ютуқлари билан қутлаб, келгуси фаолиятларига муваффақият тилади.

 

 

Шу билан бирга “Маънавият ва маърифат” кафедраси мудири Умарова Нигора Тельмановна 8 март – “Халқаро хотин-қизлар куни” умумхалқ байрами арафасида, кўп йиллик фидокорона меҳнатлари ҳамда, замонавий раҳбар маьнавияти ва маданиятини шакллантириш йўлида олиб бораётган фаолияти учун мамлакатимиз раҳбари томонидан «Дўстлик» ордени юксак давлат мукофоти билан тақдирланганликлари кенг эътироф этилди.

 

 

Шу муносабат билан Академия профессор-ўқитувчилари ва ходимларининг эришган ютуқлари қизғин қутланиб, илмий-педагогик ва ижодий фаолиятда доимо изланишда бўлишлари муваффақият гарови экани таъкидланди.