“Жамоа билан масофадан туриб ишлаш” мавзусида вебинар ташкил этилди

Жорий йилнинг 22 апрель куни Давлат бошқаруви академияси тингловчилари, профессор-ўқитувчилари ва тадқиқотчилари учун Бирлашган Араблар Амирликлари Вазирлар Маҳкамаси ишлари ва келажак вазирлиги билан ҳамкорликда “Жамоа билан масофадан туриб ишлаш” мавзусида онлайн маъруза (вебинар) ташкил этилди. Маъруза БААнинг таниқли спикери ва тренери, Муҳаммад Бин Рашид Университети профессори доктор Мансур Ҳабиб томонидан олиб борилди.

Тадбирда “масофадан туриб ишлаш” (remote work, engaging remotely) тушунчасига таъриф берилиб, унинг дунёда коронавирус пандемияси тарқалиши муносабати билан аҳамияти янада ошганлиги таъкидланди. Шунингдек, масофадан туриб ишлашда ходимларнинг фаолиятини самарали ташкил этиш ва мулоқот самарадорлигини таъминлаш, бунда бошқарувчи ва иш берувчиларнинг роли ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.

Маъруза сўнгида доктор Мансур Ҳабиб иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.