COVID-19 давридан сўнг иқтисодиёт ва давлат сиёсати

Жорий йилнинг 13 май куни Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) Вазирлар Маҳкамаси ишлари ва келажак вазирлиги кўмагида, Ўзбекистон Республикаси ва БАА ҳукуматларининг давлат бошқаруви соҳасида икки томонлама ҳамкорлиги доирасида “COVID-19 давридан сўнг иқтисодиёт ва давлат сиёсати” мавзусида онлайн семинар ташкил қилинди.

Бу сафарги онлайн семинар Муҳаммад Бин Рашид номидаги Давлат бошқаруви мактабининг иқтисод ва давлат молияси бўйича мутахассиси, профессор Абдулла Алауадхи (Dr. Abdulla Alawadhi) томонидан олиб борилди. Тадбирда жами 60 дан зиёд Давлат бошқаруви академияси тингловчилари, профессор-ўқитвучилари ва тадқиқотчилари, шунингдек, бир неча вазирлик ва идораларнинг ходимлари иштирок этди.

Семинарда глобал иқтисодиётнинг COVID-19 пандемияси таъсири остида ривожланиши, жаҳонда юзага келаётган инқироз ва унинг оқибатлари ҳақида сўз борди. Шунингдек, спикер дунёдаги вазият яхшиланиши ва барқарорланиши бўйича олимлар томонидан таклиф этилаётган сценарийлар ва прогнозларга алоҳида тўхталиб ўтди. БАА иқтисодиётига пандемиянинг таъсири қай даражада бўлаётгани, инқироз оқибатларини бартараф этиш ва юмшатиш бўйича ҳукумат қандай чоралар кўраётгани иштирокчиларда катта қизиқишга сабаб бўлди.

Маъруза сўнгида профессор Абдулла Алауадхи иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.