Эълонлар

Тошкентда илк марта «Tashkent Book Fest» халқаро китоб-кўргазма ярмаркаси ўтказилади.

«Tashkent Book Fest» халқаро китоб кўргазмаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

Кўргазма жорий йилнинг 2-4 октябрь кунлари “Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазмалар мажмуасида бўлиб ўтади.

Халқаро китоб-кўргазма ярмаркасига ташриф буюрганлар хорижий ва маҳаллий нашриётларнинг янги ва нодир китоблари билан танишиш, янги асарлар тақдимотида иштирок этиш, чет эл ва ўзбек адиблари, муаллифлари билан учрашиш имконига эга бўладилар.

Халқаро китоб-кўргазма ярмаркаси — турли мамлакатларнинг соҳа мутахассислари ўртасида тажриба ва фикр алмашиш, малака ошириш учун ажойиб майдон бўлади.

Хурматли Академия ходимлари ва тингловчилари сизларни ушбу китоб-кўргазма ярмаркасига таклиф этамиз.