Бошқарув кадрларини малакасини ошириш ва ҳудудий филиаллар билан ишлаш факультети





Махкамов Отабек Мухтарович

Факультет декани

Телефон: +99871 2391675

E-mail: o.maxkamov@dba.uz




Зикрияев Нуриддин Рахмиддин ўғли

Бош мутахассис

Телефон: (71) 2391675, +99893 5075880

E-mail: n.zikriyayev@dba.uz






Бошқарув кадрларини малакасини ошириш ва ҳудудий филиаллар билан ишлаш факультети тўғрисида:

Ўзбекистондаги шиддат билан кечаётган янгиланиш жараёнлари бошқарув кадрларининг билим ва кўникмаларини ўзгараётган шароитларга мослаштириш, уларнинг профессионал ривожланишига янгича ёндашишни талаб этмоқда. Бошқарув вазифаларини самарали ҳал қилиш учун раҳбар кадрлар ўз профессионал малакаларини доимий равишда такомиллаштириб бориш имкониятига эга бўлишлари зарур. Бу эса нафақат республика даражасида, балки минтақа ва ҳудудлар даражасида бошқарув кадрларини ривожлантириш тизимини такомиллаштиришни талаб этади. Бу жараёнда, бир томондан, янги имкониятларни яратиш, бошқа томондан, мавжуд имкониятларни тизимлаштириш ва улардан самарали фойдаланиш зарурати пайдо бўлади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5139-сонли Фармонининг қабул қилиниши бошқарув кадрларини ўқитишнинг янги босқичини бошлаб берди. Россия халқ хўжалиги ва давлат хизмати академияси, М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университети, Олий иқтисодиёт мактабининг Амалий психология институти (Россия), Инсон ресурсларини ривожлантириш миллий институти, Сеул Миллий университети (Корея) мутахассислари билан ҳамкорликда тренинглар ва семинарлар ташкил этилди. Академия профессор-ўқитувчилари томонидан мутлақо янги, интерфаол усулларни қўллаган ҳолда тренинг дастурлари ишлаб чиқилди. Мазкур тренинг дастурлари асосида республика туман ва шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари туман бўғини раҳбарлари учун ўқув-амалий семинарлар ўтказилди. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосарлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосарлари, вилоят ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари ва туман (шаҳар) ҳокимлари учун “Бошқарув маҳорати” бўйича семинар-тренинглар ўтказилди. Ҳудудларда ўтказилган сайёр машғулотлар жойлардаги бошқарув кадрларининг малакасини мунтазам ошириш, улар билан ҳудудга хос муаммоларни жойида ҳал этиш, ижтимоий ҳамкорликни кучайтириш, раҳбар фаолиятининг натижадорлигини кўтариш зарурати аниқланди.



Ҳудудий филиаллар билан ишлаш тўғрисида:

Ҳудудий филиалларнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилаб берилди: замонавий шароитларда бошқарув кадрларининг касбий билим ва савиясига қўйилаётган талабларни ҳисобга олган ҳолда, жойларда давлат ва жамият бошқаруви соҳасидаги раҳбар кадрларнинг малакасини ошириш; малака ошириш курслари тингловчиларида маҳаллий бошқарув ва ҳудудий ривожланиш соҳасидаги чуқур ва амалиётга йўналтирилган, шунингдек, стратегик режалаштириш, горизонтал ва вертикал муносабатлар тизимига оид билимларни, давлат ва ҳудудий дастурларни ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни сифатли ижро этиш кўникмаларини шакллантириш; маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий тузилмалари, шунингдек, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг бошқарув кадрлари ва масъул ходимлари учун вазирлик, идора ҳамда бошқа ташкилотларнинг раҳбарларини жалб этган ҳолда доимий асосда ўқув-амалий семинарларни ташкил этиш; ўқув-амалий семинарлар доирасида тингловчиларда фаолиятни режалаштириш ва иш режалари (“йўл хариталари”)ни сифатли бажариш кўникмаларини шакллантириш; малака ошириш курслари ва ўқув-амалий семинарлар жараёнида аниқланган муаммолар бўйича ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлаш. Юқорида қайд этилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 августдаги ПҚ-3901-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг ҳудудий филиаллари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 772-сон қарори қабул қилинди. Қабул қилинган қарорларга асосан Академия ва унинг ҳудудий филиалларида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши раиси ўринбосарлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари, туман (шаҳар) ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари, вилоятлар ва туман (шаҳар) ташкилотлари раҳбарларининг малака оширишлари белгиланган. Қайд этилган қарорларда белгиланган вазифалар ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш мақсадида ўқув йили мобайнида мамлакатимизнинг барча туман (шаҳар) ҳокимлари ўринбосарлари ва туман (шаҳар) бўғини раҳбарлари учун малака ошириш курсларини ўтказилмоқда.



Малака ошириш курслари тўғрисида:

Малака ошириш курслари ақлий ҳужум, кичик гуруҳларда ишлаш, кейс-стади, коллегиал муҳокама, тақдимот ва қайтма алоқа каби интерфаол усулларда ташкил этилди. Ўқув машғулотлар видео-конференц алоқа орқали барча филиалларни бирлаштириб турувчи дастур орқали бошқарилиб турилади. Дарс машғулотлари Давлат бошқаруви академияси, ҳудудлардаги Олий ўқув юртларининг етакчи профессор-ўқитувчилари ҳамда вазирлик ва идораларнинг тажрибали мутахассислари томонидан олиб борилмоқда. Малака ошириш курслари доирасида Ўзбекистон Республикаси Ҳаракатлар стратегиясининг мазмун-моҳияти, менежментнинг тизимли таҳлили, маҳаллий бошқарувнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари, раҳбар ахлоқи ва бошқарув маданияти ўқув курслари ҳамда жамоани шакллантириш, тайм-менежмент: вақтдан унумли фойдаланиш, бошқарув кўникмаларини ривожлантириш, бошқарув қарорлари қабул қилиш ва раҳбарнинг мулоқот самарадорлиги каби тренинглар ўтказилмоқда. Машғулотлар давомида тингловчилар қуйидаги билим ва кўникмаларга: 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси мазмун-моҳияти ва аҳамияти; маҳаллий бошқарувнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари; маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тизими ва фаолият йўналишлари; ҳудудларни ривожлантиришда замонавий инновацион менежмент усуллари; давлат бошқарувида горизонтал ва вертикал муносабатлар тизимини самарали ташкил этилиши; раҳбар кадрларнинг ахлоқ-одоб қоидалари ва уларга қўйилаётган талаблар; коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий қонунчилик ва халқаро тажрибани ўзлаштириш имкониятига эга бўлмоқда. Шунингдек, бошқарувни таъминловчи асосий кўникмалар (мақсадни аниқлаш, унга эришишни режалаштириш, ходимлар фаолиятини ташкиллаштириш, ижрони назорат қилиш ва ходимларни мотивациялаш)ни эгаллаш; ташкилотда замонавий ташкилий ва корпоратив маданиятни шакллантириш ва меҳнат муносабатларини самарали ташкил этиш усулларини амалда қўллаш; муаммоли вазиятларни аниқлай олиш, вазиятни таҳлил қилиш ва қарор қабул қилишнинг илғор технологияларни қўллаш; ташкилотда бошқарув қарорларини қабул қилиш учун зарур бўлган маълумотларни тўплаш, умумлаштириш ва тизимлаштириш; устуворликларни аниқлаш ва шу асосда мақсадларни белгилаш ҳамда фаолиятни режалаштириш ва иш режалари (“йўл хариталари”)ни сифатли бажариш, қўл остидагиларга иш юкламасини самарали тақсимлаш, ваколатларни узатиш; жамоада уйғун муҳитни шакллантира олиш ва конструктив ҳамкорлик ўрнатиш; мулоқотда бошқаларга таъсир этиш ва ишонтириш, мураккаб вазиятларда музокара олиб бориш кўникмалари ривожлантирилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва унинг ҳудудий филиаллари (Гулистон, Қарши, Самарқанд, Урганч, Фарғона)да маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий тузилмалари, шунингдек, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг бошқарув кадрлари ва масъул ходимлари учун малака ошириш курслари ташкил этилади. Малака ошириш курсларидан муваффақиятли ўтган бошқарув кадрларига белгиланган намунадаги сертификатлар топширилади.

Тренинг мавзулари:

Тренинг мавзулари Тренингнинг мазмуни
1. Тайм-менежмент: вақтдан унумли фойдаланиш Устуворликларни аниқлаш, унинг асосида мақсадларни белгилаш ҳамда ишларни режалаштириш кўникмасини шакллантириш;Кўл остидагиларга иш юкламасини самарали тақсимлаш малакаси ошириш;Вақтдаги йўқотишларнинг олдини олиш, вақтни тежаш усулларидан
фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириш;Ваколатларни узатиш маҳоратини такомиллаштириш.
2. Селф-менежмент: ўзини ўзи бошқариш 1. Селф-менежмент – раҳбарларнинг шахсий самарадорликка эришиш кўникмаси сифатида. 2.  Шахсий самарадорлик диагностикаси. 3.  Мақсадларни қўйиш ва уларга эришиш учун ички ресурсларни сафарбар этиш. 4.  Раҳбарлар фаолиятида учрайдиган хатолар ва уларни бартараф этиш. 5.  Шахсий ва профессионал ривожланишнинг индивидуал хариталарини ишлаб чиқиш.
3. Раҳбарлик ва лидерлик Раҳбар ва лидер тушунчасини фарқлаш;Лидерлик босқичлари ва Ақллий бошқарув бўйича кўникмаларни шаклланантириш;Ходимларни ишонтириш ва уларга таъсир қилиш механизмлари ҳақида маълумотга эга бўлиш; 4. Креатив фикрлаш ва ташкилот маданиятини шакллантириш.
4. Бошқарувда қарорлар қабул қилиш Муаммони англаш ва вазиятни тизимли таҳлил қилиш.Вазиятни таҳлил қилиш ва қарор қабул қилишнинг илғор технологиялари.Қарор қабул қилишнинг усулларидан фойдаланиш.Қарор ижросини таъминлаш.
5. Бошқарувда раҳбарнинг замонавий қиёфаси Ўзини тақдим этишда ҳосил бўлган ишончсизлик сабабларини аниқлаш.Оммавий ва ижтимоий ўзаро муносабатлардаги асосий “тўсиқларни” англаш ва енгиб ўтиш.Ўзини тақдим этиш кўникмаларни ўзлаштириш.
6. Жамоани шакллантириш Конструктив ҳамкорлик тажрибасини ривожлантириш;Жамоанинг самарали ишлаши шартларини аниқлаштириш;Жамоада ишлаш қоидалари ва меъёрларини шакллантириш;Ҳар бир жамоа аъзосининг умумий вазифаларини ҳал қилишдаги масъулиятини ошириш.
7. Стрессни бошқариш Стресс ва уни вужудга келтирувчи таъсирларни таҳлил қилиш; Стрессли вазиятларни таҳлил қилиш малакаларини ва улардан чиқиш йўлларини ишлаб чиқиш;Касбий стрессларни бартараф этиш кўникмаларини шакллантириш;“Релаксация реакцияси” усули орқали стрессни бошқариш.
8. Эмоционал толиқишнинг психологик хусусиятлари Эмоционал толиқишни вужудга келтирувчи омилларни таҳлил қилиш;Эмоционал толиқишни олдини олиш;Эмоционал толиқишнинг психопрофилактикаси.
9. Раҳбар мулоқот самарадорлиги Раҳбарда коммуникатив тўсиқларни енгиб ўтиш малакасини шакллантириш;Мулоқот жараёнида ўзига ишонч ҳиссини қарор топтириш;Мулоқотда фаол тинглаш қобилиятини ривожлантириш;Мулоқотда бошқаларга таъсир этиш ва ишонтириш малакаси ривожлантириш;Мураккаб вазиятларда музокара олиб бориш малакасига эга бўлиш.
10. Бошқарув кўникмаларини ривожлантириш 1.  Бошқарувни таъминловчи асосий кўникмаларни ривожлантириш (мақсадни аниқлаш, унга эришишни режалаштириш, ходимлар фаолиятини ташкиллаштириш, ижрони назорат қилиш ва ходимларни мотивациялаш); 2.  Бошқарувда раҳбарликнинг оптимал услубларини қўллаш; 3.  Бошқарувда ходимларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда таъсир кўрсатиш.