Нашриёт-таҳририят маркази ва босмахона





Нашриёт-таҳририят маркази Академиянинг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.   Марказ ўз фаолиятини республикамиз қонунчилиги, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги, “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги, “Журналистик фаолиятни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида раҳбар кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5139-сонли Фармони, Академия ҳамда нашриёт-таҳририят маркази низомлари асосида олиб боради.

Нашриёт-таҳририят марказининг асосий вазифалари  илмий, илмий-оммабоп, илмий-методик ва ўқув адабиётлари, дарслик ва ўқув қўлланмалари, монография ва бошқа нашр маҳсулотларини тайёрлаш ва чоп этиш. Шу билан бирга «Жамият ва бошқарув» журнали таҳририятининг белгиланган мақсад ҳамда вазифаларидан келиб чиққан ҳолда ўзбек, рус, инглиз тилларидаги мақолаларни ўз ичига олган “Жамият ва бошқарув” журналини давлат бюджет маблағлари ҳисобидан, адади 300 нусхагача, бир йилда 4 маротаба чоп этиш.

Журнални чоп этишдан кўзланган асосий мақсад – давлат ва жамият бошқарувига оид мақолалар, давлатчилигимиз тарихи ва назарияси, жамоат ташкилотлари билан ҳокимият органлари ўртасидаги муносабатлар, иқтисодий ва инновацион ривожланиш, демократик ва иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, менежментнинг замонавий методлари ва йўналишлари, бозор иқтисодиёти, монетар ва фискал сиёсат, маркетинг, давлат бошқарувининг ҳуқуқий асослари, давлатлар халқаро демократик ҳамжамиятида Ўзбекистоннинг тутган ўрни ва роли, ривожланган давлатлардаги давлат бошқаруви ва менежментнинг илғор, синовдан ўтган методларини жорий қилишга қаратилган мавзуларда илмий мақолалар чоп этишдан иборат.

  Журналнинг босма нашри уч ойда бир марта нашр этилади.

  Мақолалар ўзбек, рус ва инглиз тилларида нашр этилади.

  Ҳажми: 25 босма табоқ, 200 саҳифгача, адади 300 нусхагача, бичими 60х84 1/8.

Ихтисослашуви: ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маънавий-маърифий, тарихий ва юридик йўналишлар.

Боғланиш учун маълумот: 
Телефон:  (71)232-60-76, (71)232-60-77    
E-mail: journal95@dba.uz